TALABALARNI VATANGA, OILAGA BO'LGAN MUHABBATINI YUKSALTIRISH



Оила – бу муқаддас даргоҳ, инсоннинг ҳаётидаги энг муҳим ва қадрли маскан. Оила ҳар бир инсоннинг ҳаётида асосий рол ўйнайди, чунки у ерда бизнинг илк қадамлармиз, илк сўзларимиз ва илк севгимиз бошланади. Оила – бу меҳр-муҳаббат, ишонч ва қўллаб-қувватлаш манбаи. Оила аъзолари бир-бирига меҳрибонлик ва ҳурмат билан муносабатда бўлишлари, бир-бирини тушунишлари ва қўллаб-қувватлашлари керак. Оила – бу нафақат қон-қариндошлик, балки руҳий яқинлик, бир-бирига бўлган ишонч ва садоқатдир. Оила аъзолари бир-бирига ёрдам беришлари, қийинчиликларни биргаликда енгишлари ва қувончли дамларни бирга нишонлашлари керак. Оила – бу фарзандлар учун тарбия ва таълим маскани, уларнинг келажаги учун мустаҳкам пойдевор. Оила муқаддас даргоҳ бўлиб, унда ҳар бир инсон ўзини хавфсиз ва бахтли ҳис қилади. Оила аъзолари бир-бирига меҳр-муҳаббат ва ҳурмат билан муносабатда бўлишлари, бир-бирини тушунишлари ва қўллаб-қувватлашлари керак. Оила – бу ҳаётнинг энг катта бойлиги, уни асраб-авайлаш ва қадрлаш керак. Оила муқаддас даргоҳ бўлиб, унда ҳар бир инсон ўзини хавфсиз ва бахтли ҳис қилади. Оила – бу ҳаётнинг энг катта бойлиги, уни асраб-авайлаш ва қадрлаш керак.

Никоҳ шартномаси–оила мустаҳкамлигини гаровидир, оилани мустаҳкамлашда  никоҳ шартномасининг ўрни каттадир. Никоҳ шартномаси деганида никоҳланувчи шахслар ёки эр ва хотиннинг никоҳда бўлган даврида ёки эр-хотиннинг никоҳлари тугатилган тақдирда, уларнинг мулкий ҳуқуқ ва мажбуриятларини  белгиловчи келишуви тушунилади. Бошқача айтганида, мазкур шартнома эр-хотиннинг мулкий масалаларини суд тартибида низолашмасдан туриб, тинч йўл билан ҳал қилиш ҳақидаги келишувидир.

Никоҳ шартномасини тузиш эркинлиги тамойилидан келиб чиқиб ихтиёрий ҳисобланади. Ғарбнинг кўплаб мамлакатлари қонунчилигида никоҳ шартномасини тузиш тўлалигича тан олинган бўлиб, умумий равишда ниқоҳ шартномасида эр-хотиннинг никоҳгача ва никоҳдан кейинги мулкий муносабатлари, баъзан эса, никоҳ тугатилганида, у ёки бу томонга мулкий тусдаги санкцияни қўллаш ҳолатлари назарда тутилади. Никоҳ шартномасининг мавжуд бўлиши суднинг эр-хотин ўртасидаги мулкий низони ҳал қилишда бевосита амалдаги қонун нормаларига эмас, балки мазкур қонун нормаслари доирасида улар ўртасида тузилган никоҳ шартномаси талабларига асосланишига  сабаб бўлади.

       Республикамизда никоҳ шартномасини тузиш ҳозирда кенг қамровга эга эмас. Чунки жамиятда ҳуқуқий ниглизм (ҳуқуқни, қонунни менсимаслик) ёки қонунни билмаслик ёхуд тушунмаслик ва аҳоли қатламларининг аксарият қисмида никоҳ шартномасининг  тузилиши эр-хотиннинг бир-бирига ишонмаслигидан далолат бериши ҳақидаги нотўғри тушунча мавжуд. Бунинг асосий сабаби никоҳ шартномасининг ахамияти ҳали халқимиз томонидан тушуниб етилмаганлиги ва унинг мазмун-моҳиятини  жамиятимизга етказишда оммавий ахборот воситалари вакиллари мавжуд имкониятлардан тўлиқ фойдаланмаётганликлари ҳисобланади. Чунки ҳеч ким эртага нима бўлишини билмайди ва унга кафолат ҳам бераолмайди.

        Янги оила қураётган шахслар ҳам оиланинг барбод бўлишини истамаса-да, оила мустаҳкамлигининг гарови сифатида уни тузишлари лозим. Зеро никоҳ шартномаси эр-хотин ўртасида ишочсизлик эмас, балким масъулият ҳиссини туғдиради. Чунки никоҳдан ажрашадиган вақтда никоҳ шартномаси тарафларга имконият эмас, вазифа ва мажбуриятларни юклайди. Никоҳ шартномасининг мавжудлиги эр-хотинда бир-бирига ва оилага нисбатан масъулият ҳиссини ўйғотади, оила қуришдан олдин никоҳга кирувчиларни келажакда уларнинг қаерда ва кимнинг ҳисобига яшаши, оила барбод бўлган тақдирда, хотин (эр)нинг фарзандлари билан қаерда истиқомат қилиши, бундай ҳолатда оила таъминотини ким амалга ошириши масалалари  юзасидан жиддий фикр юритишга ундайди ва уларни келажак хаётга тайёрлашда муҳим восита  ҳисобланади. Бир сўз билан айтганда, никоҳ шартномаси оила мустаҳкамлигининг гарови, уни ҳуқуқий жиҳатдан суғурталаш деб тушуниш мумкин.

       Мазкур шартноманинг тузишнинг нима зарурати бор деган саволга эса қуйидагича жавоб бериш мумкин:

      Биринчидан, мазкур шартнома тузиш орқали эр-хотиннинг ўзининг мулкий ҳуқуқлари ҳимоясини кафолатлайди. Оддий бир мисол,
эр-хотиндан бири никоҳгача ўз уйига эга эди. Никоҳ даврида аёлнинг уйи сотилди ва ундан келган маблағ рўзғор харажатларига сарф қилинди ҳамда эр-хотин эрнинг уйида биргаликда яшашни давом эттиришди. Вақт ўтиб тарафлар ниқоҳдан ажралишди. Мол-мулкни бўлиш вақтида умумий фойдаланишда бўлган эрнинг уйи никоҳга қадар унга тегишли бўлганлиги учун эрнинг эгалигида қолдирилди. Бу ўринда аёлнинг мулкий ҳуқуқлари ҳимоясиз қолди. Ана шундай вазиятларга тушмаслик учун  никоҳ шартномасидан фойдаланиш мақсадга мувофиқдир.

      Никоҳ шартномасининг тузилиши, никоҳ тугатилганидан кейин ҳам  собиқ эр-хотинлар ўртасида самимий муносабатни сақлаб қолишда муҳим роль ўйнайди. Чунки бунда мулкий муносабатлар олдиндан келишилган тартибда ва муносабатларни мураккаблаштирилмаган ҳолда ҳал этилади. Жумладан, аёлнинг 3-4 нафар фарзандлари билан кўча-кўйда, ижарада яшаб, турмуш ўртоғи ва унинг оила аъзолари билан судлашиб юришининг олди олинади. Никоҳ шартномаси орқали тарафларнинг никоҳдан ажралиш вақтида у ёки бу шартлари бажариши белгилаб қўйилса, бу ҳолат никоҳдан ажралиш билан боғлиқ жараённинг, чет эл амалиётида бўлгани каби, бир муддат чўзилишига олиб келади. Лекин энг муҳими,  бу билан никоҳдан ажралишнинг камайишига ва ўз ўрнида, фарзандлар тарбияси, уларнинг тўла-тўкис камолатини кафолатланишига ҳамда оила мустаҳкамлигини сақлаб қолишга эришилади.

       Суд амалиётида никоҳдан ажрашиш ҳақидаги ишларини ҳал қилиш якунида хотин (эр) ва болаларнинг қаерда яшаши ҳамда уй-жойга бўлган ҳуқуқлари юзасидан, шунингдек келинлик сепи сифатида олиб келинган мол-мулкларни ундириш ҳақидаги ишларни ҳал қилишда кўплаб муаммоларга, қийинчиликларга дуч келинади. Никоҳ шартномасининг тузилиши ва унда мазкур масалалар юзасидан келишувнинг акс эттирилиши эса ушбу муаммонинг ечимини аниқ қилиб белгилайди.

      Никоҳ шартномасини тузиш учун келажакда никоҳланувчи ёки никоҳдаги шахслар ўзлари яшаб турган жойдаги, агарда улар
алоҳида-алоҳида жойда, яъни бошқа маъмурий–худудий бирликда яшайдиган бўлишса, танлов бўйича у ёки бу томон яшайдиган худдуддаги нотариал идорага никоҳ шартномасини расмийлаштиришини сўраб ариза билан мурожаат қилишлари лозим бўлади.   

           Никоҳ шартномаси нафақат никоҳга кириш вақтида расмийлаштирилади, балки никоҳ давридаги исталган вақтда  тузилиши ҳам мумкин. Никоҳ шартномасини тузувчи шахслар қонунда белгиланган давлат божини тўланганларидан сўнг, нотариал идора  томонидан улар ўртасида тузилган никоҳ шартномаси    расмийлаштирилади. Агар никоҳ  шартномаси никоҳгача  бўлган даврда тузилган бўлса, унда мазкур шартнома тарафларнинг никоҳи давлат руйхатидан ўтказилган вақтдан бошлаб кучга киради.Агар эр-хотин никоҳда бўлган даврда никоҳ шартномаси тузишса, унда  мазкур шартнома  шартнома тузилган пайтдан бошлаб кучга киради.   

М.Мусаханова  

Фарғона вилоят судининг

  Фуқаролик ишлари бўйича

  судьяси

Шерзод Деҳканов,

Фарғона политехника институти 1- проректори. 

Foydali havolalar

Farg'ona davlat texnika universiteti